Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳушёрхоналар қайта ташкил этилади
26.12.2018 12:13,  
21

Ўзбекистонда ҳушёрхоналар (халқ орасида "вытрезвитель" номи билан машҳур) қайта тикланади. Бундай чора Шавкат Мирзиёев 24 декабрда тасдиқлаган 2019 йилда жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси"да кўзда тутилган, деб ёзади "Турон 24".

Ҳушёрхоналар алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ташкил этилмоқда. 

Ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар ажратилади, улар зарур анжомлар билан жиҳозланади ва дори воситалари билан таъминланади.

Мастлик ҳолатида ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш амалиёти собиқ иттифоқ даврида мавжуд бўлган. Мустақилликдан сўнг ҳушёрхоналар тизими аста-секин йўқ бўлиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан