Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда қутирган шоқол одамларга ва уй ҳайвонларига ташланмоқда
26.12.2018 18:54,  
146

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани Бегжап ОФЙ ҳудудида шоқоллар қишлоқда яшовчиларга ташланган. Фуқаро Юсуп Қурбанов ва Анвар Жолдасбаевга шоқол ташланиб, тишлаб олган. Натижада икки фуқаро ҳозирда Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасида қутуриш касаллигига қарши даволанмоқда. “Даракчи” нашри хабарига асосан.

Шунингдек, юқоридаги икки кишидан ташқари Шуманай туманидаги Қарабайли ОФЙда қутурган шоқол қишлоқда яшовчи аёлга ҳам ташланиб, тишлаб олган. Аёл зудлик билан касалхонага етказилган. Текшириш натижасида шоқолнинг қутургани аниқланган. Бу ҳақда Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари Ниъомжон Алланиязов маълумот берган.

Маълумотда айтилишича, туман ҳокимияти овчилар гуруҳини тузиб, қутурган шоқолларни отишни топширган. Бундан ташқари, агар кимда-ким шоқолни отиб ўлдирса 50 минг сўм ваъда қилинган.

Шуманайда шоқол билан боғлиқ ёқимсиз воқеа ўтган йил ҳам кузатилганди. Ўшанда туманнинг Дўстлик байроғи ва Дехқонобод ОФЙларда бир гуруҳ болаларни қашқирлар талагани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Шоқоллар уй ҳайвонлари – товуқлар, қўй-эчкиларга тез-тездан ҳужум қилишмоқда. Бу бўйича ҳали ҳеч қандай расмий маълумот берилгани йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан