Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йилдаги вазифалари маълум бўлди
26.12.2018 19:01,  
7

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги келгуси йилда экспорт маҳсулотлари ҳажмини ошириш ва кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туризм соҳасини ривожлантириш устида ишлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 25 декабрь куни ТИВнинг йиллик фаолиятига бағишланган брифингда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, репортаж «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида намойиш этилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги ташриф алмашинувлари шарофати билан сув ресурсларидан рационал фойдаланиш, қўшни давлатлар билан давлат чегараларини делимитация қилиш, Ўзбекистон ва Қирғизистон, Ўзбекистон ва ТОжикистон ўртасида чегара постларини кесиб ўтиш каби мураккаб ва чигал масалалар бўйича ҳам ечимлар топилди. Бундан ташқари, БМТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби институтлари билан алоқалар сезиларли даражада фаоллашди.

10 ой ичида 10,3 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди, 4 миллионга яқин чет эл фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Йил охирига қадар 2,7 млрд доллар инвестиция жалб қилиш кутилмоқда. Келгуси йилда вазирлик ушбу йўналишлардаги фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда.

«Бу уч кит: инвестицияларни жалб қилиш, экспортни ошириш ва сайёҳларни жалб қилиш — бу 2019 йилда бизнинг асосий вазифаларимиздан бўлади», — деди Илҳом Неъматов.

Вазирликнинг бошқа режалари қаторида хорижда яшовчи ватандошлар билан мулоқот ўрнатиш, ташқи сиёсий фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳам ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан