Қандай қилиб касалликка чалинишдан ҳимояланиш мумкин?

26.12.2018 | Тиббиёт | 2708

Қиш — юқумли касалликлар авж оладиган фасл. Ён-атрофга қарасангиз, деярли ҳар бир киши йўталиб, акса ураётгандек. Хўш, касалликка чалинишдан ўзимизни ҳимоя қила оламизми? Ҳа, бу аслида унчалик қийин ҳам эмас.

Турли хасталикларга чалинмаслик учун уларнинг нима сабабдан келиб чиқишини аниқлаб олайлик.

1-сабаб: Стресслар

Ҳаддан ортиқ қизғин иш жадвали, раҳбарият билан муаммолар ва катта иш ҳажми — буларнинг барчаси салбий ҳиссиётларни келтириб чиқаради, айни шу пайтда касалликлар ҳам ўзи ҳақида билдиради.

Шунинг учун энг кўп касаллик варақаси душанба кунига, энг кам эса жума кунига тўғри келиши унчалик ҳайратланарли эмас.

Афсуски ишдаги стрессни фақат ишга бўлган муносабатингизни қайта кўриб чиқиш орқали енгишингиз мумкин (ҳамма нарсани ҳам юракка яқин олавермаслик лозим). Бу ҳам ёрдам бермаса, ишни ўзгартириш ёки бир неча кунга режадан ташқари таътил олишингиз мумкин.

2-сабаб: Аста-секин биринчи сабабдан келиб чиқади

Бу норозиликдан бошқа нарса эмас. Сиз ишга бориш ёки ҳар куни тонгда ўқишга боришдан бездингизми? Дам олишни истайсизу, бироқ таътилгача ҳали узоқ, шундайми? Муаммонинг ечими бор: онг ости керакли механизмни мустақил равишда ишга туширади. Натижада сиз шамол, совуқ ёки кондиционер остида керагидан ортиқ туриб қоласиз ва шу тарзда шамоллаб қоласиз.

Бунга йўл қўймаслик учун ишга бориш учун жиддий сабаб ёки руҳлантирувчи мақсадларни ўйлаб чиқинг. Ҳеч бўлмаганда, кичикроқ таътил олиб, танангизга дам беринг.

3-сабаб: Енгил совқотиш

Сезилар-сезилмас елвизак, ёқилган кондиционер — секин-аста, лекин мунтазамлик билан тана иссиқлигини ўзига олади. Бу совуқнинг энг хавфли кўринишларидан биридир. Чунки бундай шароитда вируслар янада фаолроқ кўпаяди.

Ўз организмингизни ҳис қилишни ўрганинг. Енгил елвизак ёки етарлича иссиқ бўлмаган кўрпага чидаб, қаҳрамонлик қилманг.

Шунингдек, иммунитетни мустаҳкамлаб бориш ҳақида ҳам унутманг. Машқлар, контраст душ, витаминлар қабул қилиш ва зарурат бўлганда эмлашлар — мўъжиза яратишга қодир.

Доим соғ бўлинг!