Рашк сабабли ўз хотинини ўлдирган 54 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

27.12.2018 | Жамият | 2792

Россиянинг Владикавказ шаҳрида ўз хотинини ўлдиришда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади «Podrobno.uz».

24 декабрь куни эрталаб Пригород туманидаги собиқ парранда фабрикаси ҳудудидан 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл кишининг жасади топилган. У ўз ажали билан ўлмаганига ишора қилувчи аломатлар аниқланган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари иссиқ изида гумонланувчини қўлга олиб, жиноят иши очди. Уларнинг фикрича, жиноятга марҳуманинг эри — 54 ёшли ўзбекистонлик алоқадор. Қотиллик рашк асосида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.