Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод ва Миробод туманларида жиддий автоҳалокатлар содир бўлди
27.12.2018 20:34,  
10

Тошкентнинг Юнусобод ҳамда Миробод туманларида жиддий йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Бугун, 27 декабрь куни тахминан соат 11:50 ларда Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида жойлашган темирйўл кесишмасида «Такси люкс» МЧЖга тегишли Lacetti автомобили ҳайдовчиси назорат остидаги ёпиқ тўсиққа бориб урилди ва бунинг оқибатида автомашина ишдан чиқди. Ҳайдовчи ва унинг икки йўловчиси ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган. 49 ёшли ҳайдовчи К. Маҳмудов томонидан темирйўл кесишмасини кесиб ўтиш қоидаларининг бузилганлиги ушбу йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган.

alt

Шу куни тахминан 12:30 ларда Миробод тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўлида «AS Инвест групп» МЧЖга тегишли Howо юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Транспорт воситаси ҳайдовчиси 19 ёшли Азизжон А. тажриба етишмаслиги сабабли бошқарувни йўқотган, бунинг оқибатида эса юк машинаси ағдарилиб, юк (саноат хом ашёси – тупроқ, қум, гил, тош) эса йўлга сочилиб кетган. Ҳайдовчи ҳамда йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари зарар кўрмаган. Айни пайтда фалокат оқибатлари бартараф этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан