Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади
28.12.2018 11:10,  
3

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни парламентга анъанавий мурожаатида солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш кераклигини таъкидлади.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси 1 ой муддатда, 2019 йил учун бандликка кўмаклашишнинг янги давлат дастурини тасдиқлаши кераклигини маълум қилди.

«Бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш, ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш керак. Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш учун меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш ва аҳоли реал даромадларини оширишимиз зарур», — деди давлат раҳбари.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартиби қайта кўриб чиқилади, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади. Президент Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ушбу масалани ҳал этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан