Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳсулот нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқилади — президент
28.12.2018 11:51,  
2

Айни пайтда давом этаётган президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида бу борада биринчи қадам сифатида «Ўзбекэнерго» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тизимини тубдан ислоҳ қилиш ҳақида қарорлар қабул қилингани хусусида айтиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси қайта ташкил этилиб, парвозларни амалга ошириш, аэропортларни бошқариш ва аэронавигация хизматлари бир-биридан ажратилди.

«Келгуси йилда бошқа стратегик тармоқларни ҳам босқичма-босқич ислоҳ қилишни давом эттирамиз. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиш керак», деди президент.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтиш, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарурлиги хусусида айтиб ўтди.

«Транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш ҳам энг долзарб масаладир. Чунки, денгизга чиқиш имкониятимиз чеклангани учун маҳсулотни экспорт қилишда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, „Ўзбекистан Эйрвейс“ ва „Ўзбекистон темир йўллари“ компаниялари товарларимизни экспорт қилиш бўйича замонавий логистика йўналишларини яратишлари зарур», деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан