Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan’га берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди
28.12.2018 18:51,  
9

Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот».

Киритилган ўзгартиришлар қуйидагилар:

  • General Motors Uzbekistan ЁАЖга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Компания эндиликда фақатгина қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Компания илгари барча солиқлардан озод этилган эди.
  • JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖнинг ҳам фойда солиғига оид имтиёзи бекор қилиниб, фақатгина қўшилган қиймат солиғига оид имтиёзи сақлаб қолинди.
  • Фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланди.
  • 16 ёшга тўлмаган фуқароларга чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи (илгари 50 фоиз), Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланди (илгари 60 фоиз).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан