Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Dreamliner’нинг бузилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
28.12.2018 22:37,  
4

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Озодлик» нашри томонидан тарқатилган Boeing-787 Dreamliner самолётининг носозлиги ҳақидаги хабарни рад этди. Нашрнинг ёзишича, двигатель носозлиги ва тушунарсиз шовқинлар сабабли 24 декабрь куни HY604 Москва—Тошкент рейси бир тарим соатга ушланиб қолган ва экипаж носоз самолётда ортга учишга мажбур бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, рейс ҳақиқатан ҳам 1 соат 18 дақиқага ушланиб қолган. Ушланиб қолишга йўловчиларни самолётга чиқариш ва ҳаво кемасининг музлашга қарши ишлови билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган.

Компания «Озодлик»нинг қисқа масофалардаги парвозлар Boeing-787 самолётларини ачинарли аҳволга олиб келгани ҳақидаги хабарини ҳам рад этган.

Компания хабарида айтилишича, 2016 йилдан буён GEnx-1B двигателлари билан жиҳозланган Boeing-787 самолётлари муваффақиятли ишлатилмоқда. Самолётларнинг бу тури қисқа ва узоқ масофаларга қулай парвозларни амалга оширишни таъминлаш учун харид қилинган. Шу жумладан, Марказий Осиёда фақат Uzbekistan Airways томонидан қўнишсиз амалга ошириладиган қатъалараро парвозларни амалга ошириш учун ҳам.

Uzbekistan Airways’нинг қайд этишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун Boeing-787 нинг диагностикаси самолётни ва унинг двигателларини ишлаб чиқарган компаниялар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади. Уларнинг тавсиясига биноан кейинроқ юзага келиши мумкин бўлган кўп харажатли таъмирнинг олдини олиш мақсадида 24 декабрь куни самолёт двигателларнинг режали янгиланишига жўнатилган. Бу компанияга ортиқча харажатларнинг олдини олишга имкон беради, самолётнинг ишлаш вақтини оширади ва ёқилғи сарфини камайтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан