Қорақалпоғистонда 3 мансабдор ва ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

29.12.2018 | Жамият | 2926

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 27 декабрь куни содир бўлган йирик ЙТҲ натижасида 4 нафар киши оламдан ўтди.

“Нексия-3” автомашинаси бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида газ баллони отилиб кетган. Машинада  Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган вазир ўринбосари, Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахасси ва ҳайдовчиси бўлган. Улар воқеа жойидан вафот этишган.

Мазкур ЙТҲнинг содир бўлишига асафльт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.