Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ биринчи хоними омма қаршисига «иштонсиз» чиқди
29.12.2018 13:44,  
65

Одатда Меланья Трампни либосларни танлаш диди туфайли бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёлларга ўрнак сифатида тилга оладилар. Аммо АҚШ биринчи хонимининг омма қаршисидаги охирги чиқиши интернет фойдаланувчиларида тескари реакцияни ҳосил қилди.

Ижтимоий тармоқларда Меланьянинг Ироқдан турмуш ўртоғи билан қайтаётганида кийган либоси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Президент раҳбари ва унинг рафиқасининг Ироқдан қайтиши саҳнаси ABC News томонидан Twitterда эълон қилинган.

Меланья Трамп калта яшил пальтода ва жуда тор оч малла лосина-шимда бўлгани учун улар деярли кўринмаган.

Оқибатда, биринчи хоним иштонсиздек аҳволда намоён бўлган.

"Меланья иштон киймаганми?", - дея савол билан юзланган фойдаланувчилардан бири.

"Бу либосда у худди жанжалкаш эльфларга ўхшаб қолибди", - дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан яна бири.

"Аслида нима бўлганини билиш учун уч марта видеони қайта кўришимга тўғри келди", — дейди яна бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан