Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш тартиблари ўзгаради
29.12.2018 13:47,  
153

Ўзбекистон президентининг келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортишнинг янги тартиблари жорий этилади.

Ҳужжатга мувофиқ, календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилади.

Календарь йилида тушуми 100 млн сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади.

Бир йиллик тушуми 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.

Йиллик тушуми 100 млн сўмга етмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса қатъий белгиланган солиқ ставкалари жорий этилади:

 

Давлат солиқ қўмитаси 2019 йил 1 февралга қадар якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумларини ҳисоблаш тартибларини тасдиқлаши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан