Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг янги миқдорлари белгиланди
29.12.2018 14:05,  
257

2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади, деб хабар бермоқда«Норма»

Айни пайтда ушбу нафақалар ва моддий ёрдам миқдорлари ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йилдан энг кам иш ҳақига боғланмаган, қатъий белгиланган ставкалар амал қилади. Қуйидаги жадвалда солиштирма таҳлил билан танишишингиз мумкин.

Т/р

 

Ижтимоий нафақаларнинг турлари

 

1.01.2019 йилдан бошлаб белгиланган миқдор

(сўмда)

1.01.2019 йилгача бўлган миқдори

материал эълон қилинган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

I

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

 

 

 

шундан:

 

 

 

битта болали оилага

122 000

ЭКИҲнинг 60%и (121 638 сўм)

 

иккита болали оилага

203 000

ЭКИҲнинг 100%и (202 730 сўм)

 

учта ва ундан ортиқ болали оилага

284 000

ЭКИҲнинг 140%и (283 822 сўм)

II

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

(корхона ёки ташкилотларда ишлаётган, уларнинг маблағлари ҳисобидан ушбу нафақа тўланаётган оналар бундан мустасно)   

406 000

ЭКИҲнинг 200%и (405 460 сўм)

III

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

305 000 дан 610 000 гача

1,5 дан 3 ЭКИҲгача (304 095 сўмдан 608 190 сўмгача)

Юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдам турлари маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар) ҳисобидан тўланади.

IV

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам

(Қорақалпоғистон республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари) ҳисобидан тўланади).

406 000 дан 1 014 000 гача

йил бошида белгиланган 2 дан 5 ЭКИҲгача (344 480 сўмдан 861 200 сўмгача)

 

Кўриб турганимиздек, жорий этилаётган қатъий белгиланган миқдорлар амалдагиларидан унча фарқ қилмайди, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги оилаларга моддий ёрдам бундан мустасно. Ушбу нафақалар миқдорлари қарийб 18 фоизга ошган. Бу уларнинг миқдори йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланишига боғлиқ, 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра у 172 240 сўмни ташкил этган, ҳозир эса 202 730 сўмни ташкил этади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, юқорида кўрсатилган нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш тартиби қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган:

  • Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.

  Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 2018 йил 28 декабрдан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан