Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил давомида 40 миллиондан ортиқ киши Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
29.12.2018 19:58,  
10

2018 йилда Ўзбекистон давлат чегаралари ўтказиш пунктлари орқали 40 миллиондан ортиқ киши ва 1,7 млн транспорт воситаси ўтказилди. Бу 2017 йилдагидан икки баробардан кўпроқ демакдир, дея хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Қирғизистон билан чегарадан 9,3 миллион (2017 йилда — 3 миллион), Қозоғистон билан — 20 миллион (13,8 миллион), Туркманистон билан — 952,6 минг (574,1 минг), Тожикистон билан — 5,7 миллион (1,2 миллион) ва Афғонистон билан — 227,8 минг киши кесиб ўтди.

Ўтаётган йилда 3707 нафар давлат чегаралари бузувчиси, 2142 нафар чегара режими бузувчиси ва 1330 нафар бўлиб туриш тартиблари бузувчиси қўлга олинди. Чегара қўшинлари томонидан 168 дона турли қуроллар, 6159 та ўқ-дори ва 64,7 кг гиёҳвандлик моддалари олиб қўйилди.

Бундан ташқари, 41,6 млрд сўмлик маҳсулотдар ва 13,6 млрд сўм эквивалентидаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан