Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўрта Осиёдаги энг қимматбаҳо пойгачи от ўлиб қолди
30.12.2018 13:53,  
58

Қирғизистондаги энг йирик Барон лақабли тулпор Бишкек яқинида, улоқ тортиш бўйича миллий мусобақалардан сўнг ўлиб қолди. Барон учун от эгасига бир неча маротаба миллион доллар таклиф этишган.

Барон эгаси Олмос Қўлдошев уни кўп марта ўйинларга олиб чиққан, аммо от мана шу тарзда кутилмаганда ўлиб қолишини ҳеч ҳам хаёлига келтирмаган.

"Мен Баронни улоқ тортиш мусобақасига олиб чиқдим, ўйиндан кейин биз у билан халқ орасидан ўтиб кетаётган эдик. Кутилмаганда у йиқилди ва жони узилди... Одамлар нимагадир мўллани чақиришди. Ҳамма афсус чекарди, айримлар ҳатто кўз ёш тўкди", — деб ҳикоя қилади Қўлдошев.

Отнинг собиқ эгаси тулпор учун фожиа рўй бермасидан икки кун олдин тулпор учун миллион доллар таклиф қилишганини айтган. Шундан сўнг от ўлган.

"Бу Осиёдаги энг қимматбаҳо от эди. Ўлими сабаби нимадалигини билмайман", — деб қўшимча қилган эркак.

Бароннинг насл-насаб шажарасида Англия пойгачи отлари ва оддий оғир вазнли отлар ҳам бор. Ҳаётлиги вақтида унинг вазни 920 килограмм бўлган. Аммо вазнига қарамай, Барон улоқ тортиш ўйинларида асосий етакчилардан бири бўлган.

Эгасининг сўзларига кўра, Барон насл қолдиришга улгурган. Тойлардан бирини у 10 минг долларга пуллаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан