Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона: Авғонбоғ метанга навбатсиз киришнинг нархи қанча?
30.12.2018 20:43,  
20

Қўқон шаҳрининг жанубида Авғонбоғ автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаси жойлашган.

Қиш кунлари ҳаво ҳароратининг қаттиқ совуб кетиши муносабати билан “газ заправка” олдида узундан-узоқ автомобиллар навбати вужудга келган. Бироқ бу ерда тартибни учратмайсиз. Кимдир 5 соатлаб навбат кутган, кимдир 5 минг қистириб 5 дақиқада газ тўлдириб олган.

Навбат кутаётган автомобиллар қатори 1-2 кмга боради

Катта анҳор устида жойлашган кўприкчадан ўтиб АГҚШ дарвозасига кирасиз. Бироқ ушбу дарвоза ўртасидан бўлиб қўйилган. Ўнг томонидан оддий аҳоли, чап томонидан эса “танланганлар” киришади. Албатта, навбатсиз кириш бепул эмас.

Биз АГҚШда қандай ҳолларда навбатсиз кириш белгилаб қўйилгани билан қизиқдик. Бироқ маълум бўлишича, вазиятга қараб назоратчиларга 5 мингдан 15 минггача узатганлар навбатсиз кириш ҳуқуқига экан. Бу пуллар кассага эмас, киссага тушиши эҳтимолга яқин.

Яқин-атрофда жойлашган АГҚШларда аҳвол бунчалик эмас. Уларда навбатсиз кирмоқчи бўлганларнинг дарҳол жойи кўрсатиб қўйилади. 5-10 минг узатиб навбатсиз кириш ўтмайди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Авғонбоғ АГҚШда азалдан учтагача навбатсиз киритиш линиялари мавжуд бўлган ва уларнинг турлича нархи бўлган. “Ҳаттоки, 5-6 йилча бурун шунинг орқасидан ёпилиб кетганди, аммо яна очилди”, дейди ҳайдовчилардан бири.

Навбатсиз ўтиш йўли битта эмас. Автомобилларнинг чиқиш йўлидан ҳам маълум пул эвазига киритиб юборишади. Навбатда турган “оддий халқ” эса бунинг товонини тўлаб узоқроқ кутишга мажбур бўлади.

“Агар ҳамма ўз навбатида газ тўлдириш ташкил этилса, 2 соатга қолмай навбатимиз келади”, дейди ҳайдовчилардан бири. “Нега бўлмаса, шу ерда газ қуясиз? Бошқасига борсангиз бўлмайдими” деб сўрасак, “Яқин бўлгани учун, чунки машинамда газ оз қолган, бошқа заправкагача етмайди”, деди у. Дарҳақиқат, ҳайдовчи машинасини елкасида итарганча дарвозага яқинлашарди.

Қўқон шаҳри давлат солиқ инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу ҳолдан бехабар бўлиши мумкинлиги боис хабарга фотосуратларни илова қиламиз. Шунингдек, “имтиёзли” навбатлар ташкил этилишига АГҚШ маъмуриятидан изоҳ кутиб қоламиз.

"Имтиёзлилар" қаторида кўплаб русумли автомобилларни учратиш мумкин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан