Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 январдан хонадонларга қўриқлов техник воситаларини ўрнатиш бепул амалга оширилади
1.01.2019 21:47,  
11

«Хавфсиз хонадон» концепцияси жорий этилиши муносабати билан 2019 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш, қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Хавфсиз хонадон» концепциясига кўра бутун республикада техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Бунинг натижасида қўриқланадиган объектлардан келиб тушган хабар жойига нафақат қўриқлаш хизмати ходимлари, балки энг яқин патруль гуруҳининг тез етиб боришини таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилади. Бундан буён фақатгина кўчмас мулклар билан бирга, транспорт воситалари ва бошқа ҳаракатланувчи объектларни қўриқловга олишга эътибор кучайтирилади.

Янги турар жойлар қурилишида уларни мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади.

Юқоридаги чора-тадбирларни амалга оширилганлиги даражасидан келиб чиқиб, маҳаллаларини уларнинг хавфсизлик даражасининг чораклик рейтингини жорий этган ҳолда баҳолаш ҳамда ҳар йили «Энг хавфсиз маҳалла» республика танлови ўтказилади.

Бундан ташқари, фуқароларга енгиллик яратиш, ўрнатиладиган қўриқлаш техникаларининг сифатини ошириш мақсадида, қўриқланадиган объектларда ўрнатиладиган қўриқлов техник воситалар ва тизимларини монтаж, демонтаж қилиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларни бажарувчи «Qo‘riqlash Servis» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан