Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 январь куни нечта чақалоқ дунёга келгани айтилди
1.01.2019 21:54,  
259

Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи кунида 1 228 га яқин чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда бугун, 1 январь куни ЮНИСEФ маълум қилди.

Ўзбекистон 1 январь куни дунёга келган чақалоқлар сони бўйича Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида Россия, Туркия ва Украинадан кейин тўртинчи ўринни эгалламоқда.

Дунё мамлакатлари Янги йилни нафақат байрам тадбирлари, балки энг янги ва энг кичкина фуқароларни қарши олиш билан кутиб олади. Янги йилда 395 072 нафар чақалоқ дунёга келади, оилалар ўз фарзандларининг дунёга келганини нишонлайди. Бироқ баъзи мамлакатларда кўплаб болалар яшаб кета олмайди.

2017 йилда бутун дунё бўйича 1 миллионга яқин бола туғилган кунининг ўзида, 2,5 миллиони ҳаётининг биринчи ойида вафот этган.

Охирги 30 йил давомида болаларнинг яшаб кетишида сезиларли ўсиш кузатилган, натижада беш ёшгача вафот этаётган болалар сони ярмидан кўпга қисқарган.

Ўзбекистонда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сезиларли даражада қисқарган бўлса-да, бу ёшдаги болалар ўлимининг 57 фоизи ҳаётининг дастлабки 28 кунида юз беради.

ЮНИСEФ барча мамлакатларни ҳар бир она ва чақалоққа сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун инвестициялар жалб этишга чақиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан