Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея супермаркет ва савдо дўконларида пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланди
1.01.2019 22:01,  
11

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Жанубий Кореянинг супермаркет ва бошқа савдо дўконларида пластик пакетлардан фойдаланиш ман этилди, бу ҳақидаYonhap агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу чеклов 1 январдан кучга кирди ва 11 минг супермаркет, 2 минг аутлет магазинларга тегишли бўлади. Энди харидорларга пластик пакетлар ўрнига қоғоз ёки матодан тайёрланган пакетлар таклиф қилинади.

Пластик пакетлардан фақат гўшт ёки балиқ маҳсулотларини ўраш учун рухсат берилади. Мазкур қоидани бузганлик учун дўконлар 3 миллион вон (2,6 минг доллар атрофида) жаримага тортилади, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, пластик пакетдан ўртача фойланиш вақти 10 дақиқани ташкил қилади, яъни харидлани магазиндан уйга олиб келгунча. Шундан сўнг у чиқиндига айланади. Пластик пакетнинг чириб кетиш вақти 50 йилдан 500 йилгача бўлган  туфайли у Ер шари эколгиясига ҳамда сув ва қуруқликда  яшаётган тирик жонзотлар ҳаётига улкан хавф туғдиради.

Дунёнинг ривожланган мамлакатлари пластик пакетлардан фойдаланишдан босқима-босқич воз кечмоқда. Масалан Францияда пластик пакетлардан фойдаланиш мутлақ таъқиқланган. Британияда  2015 йилдан бошлаб ҳар бир ишлаб чиқарилган пластик пакет учун 5 цент солиқ киритилган.

Европа мамлакатларида ҳам одам бошига ишлаб чиқарилаётган пластик пакетлар сонини йил сайин қисқартириб бориш режаси қабул қилинган. Унга кўра 2019 йилда бир кишига 90 та пакет, 2025 йилга келиб – 40 тагача тушириш режелаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан