Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланди
2.01.2019 12:22,  
22

Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхатини тасдиқлади

 Ушбу рўйхатдан жой олган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар:

 1) Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда)

 тирик ҳолдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари;

 2) Балиқ;

 3) Картошка;

 4) Пиёз;

 5) Тухум;

 6) Гуруч (барча навлари);

 7) Шакар, шу жумладан, импорт қилинган;

 8) Нон маҳсулотлари.

Давлат солиқ қўмитаси рўйхатда кўрсатилган товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланилишини маълум қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан