Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германиялик ҳайдовчи автомашинасини қасддан Сурия ва Афғонистон фуқаролари устига ҳайдади
2.01.2019 12:34,  
2

Германия ғарбидаги Боттроп шаҳрида 1 январга ўтар кечаси ҳайдовчи "Мерседес" автомашинасини одамлар устига ҳайдагани оқибатида камида 5 киши жароҳатланди.

"Германия фуқароси автомашинани атайлабдан одамлар устига ҳайдаган. Бу одамлар асосан чет элликлардир. Ҳайдовчи хорижликларни ўлдиришни ўз олдига аниқ мақсад қилиб қўйган. Бу рад этиб бўлмайдиган фактдир",-деди Шимолий Рейн-Вестфалия ерининг ички ишлар вазири Герберт Ройль.

Одамлар устига машина ҳайдаган 50 ёшдаги Германия фуқароси воқеа жойидан қочган, аммо орадан кўп ўтмай у Эссен шаҳрида қўлга олинган.

Жароҳат олганлар Сурия ва Афғонистон фуқароларидир. Терговчилар ҳужумчи «руҳий жиҳатдан носоғлом» экани тўғрисида маълумот борлигини айтмоқдалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан