Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда дунёда қандай об-ҳаво кузатилишини олимлар маълум қилишди
2.01.2019 14:43,  
9

Янги йил кириб келди, ғарблик олимлар эса бир йиллик прогнозларни тайёрлашга улгурдилар. Sputnik нашри бу маълумотлар билан танишиб чиқди ва 2019-йилда бизни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида мақола тайёрлади.

National Geographic маълумотига кўра, АҚШнинг Калифорния штатидан бўлган мутахассислар бу йил аномал жазирамани прогноз қилишмоқда - тарихда бўлмаган иссиқ ҳаво бўлиши айтилмоқда. Климатолог Саманта Стивенсоннинг таъкидига кўра, бу Тинч океани шарқида сув сатҳи температураси кескин ошиши (Эль-Ниньо феномени) билан изоҳланади.

"Эль-Ниньони ҳисобга олганда, 2019-йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин", — деган Стивенсон.

Эль-Ниньо Тинч океани экваториал қисмида сув сатҳида кескин ўзгаришлар юз берганида юзага келади. Бу ҳолат қуруқ шамол тезлиги ҳамда океан туби сувлари кўтарилишини сусайтириши ёки тўлиқ блокировка қилиши мумкин, бу эса ўз навбатида бутун коинотдаги иқлимга ўз таъсирини кўрсатади.

Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотларига кўра, 2015-йилдан 2018 йилга қадар энг иссиқ тўрт йил кузатилган. Бу эса рекорд даражага етган карбонад ангидрид гази ишлаб чиқарилиши билан изоҳланади.

Франциянинг океан физикаси лабораторияси ва масофадан туриб спутник орқали зондлаш ҳамда Буюк Британиянинг Саутгемптон университети тадқиқотчилари яқин беш йилда, хусусан, 2019-йилда ҳам об-ҳавода аномал жазирама кузатилишини айтганлар. Улар иқлимни прогноз қилувчи тезкор моделини ишлаб чиқиш орқали шундай хулосага келишган. Ушбу моделга кўра, 2018–2022 йилларда иссиқ прогнозларда назарда тутилгандан кўра, (унчалик бўлмасада - 1/10 градусга) кучлироқ бўлади. Аммо олимларнинг огоҳлантиришига кўра, Ер шари темпуратурасининг ўртача 0,5 даражага ошиши ҳам иқлимда радикал ўзгаришлар юз бериши хавфини келтириб чиқаради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан