Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
2.01.2019 16:24,  
11

Тошкент вилоятида 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Фожиа 2018 йил 27 декабрь куни кечки пайт содир бўлгани билдирилмоқда.

Нашрнинг ҳалок бўлган болаларнинг қариндоши билан мулоқотда бўлган мухбирига кўра, 4 нафар қиз (икки нафар опа-сингил ва икки нафар амакиваччалар) бир уйда яшаган, бешинчи қиз эса уларникида меҳмон бўлган. Кечки пайт тахминан соат 23:00 атрофида қизлар ўз хонасига ухлагани кетган. Тунги соат 3:00 да қизларнинг онаси хонага кирган ва болаларни беҳуш ҳолда кўрган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, энг каттаси 16 ёш, энг кичиги эса 4 яшар бўлган қизлар ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган.

Қизлар 29 декабрь, шанба куни дафн этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан