Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Молия вазири нарх-наво, метан газ, чалғитувчи чеклар, солиқ ҳамда инфляция ҳақида маълумот берди
2.01.2019 22:19,  
90

2018 йилнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Молия вазирлиги қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган маҳсулотлар номини эълон қилди. Улар қорамол, қўй, парранда гўшти, балиқ, картошка, пиёз, нон тухум каби озиқ-овқат маҳсулотларидир, деб ёзади ЎзА.

Шундай бўлса-да, айни вақтда ижтимоий тармоқларда мазкур маҳсулотлар 20 фоизли қўшимча қиймат билан сотилаётгани ҳақидаги чеклар ҳавол этилиб, муҳокамлар бўлмоқда.

Молия вазири Ж. Қўчқоров мазкур масалага ва водий вилоятларида газ заправкаларида нархнинг ошганига изоҳ берди.

– Халқаро тажрибани ўрганганимизда Европа ва МДҲда бу тизим ишлайди, – дейди Ж.Қўчқоров.– Қўшимча қиймат солиғи аслида узилмайдиган занжир бўлиши керак. Мисол учун, уруғ қадаш ёки уни харид қилишдан бошлаб, у харидорга еткказиб берилишигача давом этади.

Ходимларимиз чеклар олиб келишди. Уларга яхшилаб қаралса, декабрь санаси қайд этилгании кўриш мумкин. Ваҳоланки, янги тартиб жорий йилнинг 1 январидан жорий этилади. Кечаги кунда кўпгина савдо тармоқлари дам олишда бўлганини ҳисобга олсак, бугундан бу тизим ишлайди. Юртдошларимизни бу масалада асабийлашмасликка чақирамиз.

Водий вилоятларида газ нархининг ошганига келадиган бўлсак, у юртимизда 1 ноябрдан 11 сўмга ошиб, 1900 сўм деб белгиланган эди. Бироқ, айни кунларда унинг баҳоси 2200 сўм экани ҳақида хабарлар келмоқда. Ваҳоланки, уларга солинган солиқ атиги 55 сўмга ошган. Бу тадбиркорларга маҳсулот баҳосини 300 сўмга оширишга йўл очиши керак эмас. Ҳаммамиз битта мамлакат, юрт фарзандимиз. Қаерда солиқ ҳисобига нарх-наво ошган бўлса, айтинглар. Биз унинг олдини оламиз. Ахир, ҳар соҳада очиқлик, шаффофлик таъминланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан