Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда бомба борлиги эҳтимоли билан Чилонзор метроси атрофи ўраб олинди
3.01.2019 12:05,  
3

Тошкентда куни кеча бомба борлиги хавфи билан "Чилонзор" метроси атрофи ўраб олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати хабар қилди.

2 январь куни тахминан 13.15 ларда 102 рақамига эркак киши томонидан қўнғироқ бўлган ва у Чилонзор метросига кираверишга яқин ҳудудда эгасиз чемодан ётганини айтган.

Ҳодиса жойига Махсус операцияларни мувофиқлаштирувчи бошқарма ходимлари, шунингдек, тезкор хизматлар гуруҳи ходимлари етиб боришган.

Текширув вақтида чемоданда эски матрац борлиги аниқланган.

Бомба борлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмаган.

Шу муносабат билан ИИББ турли эгасиз нарсалар ҳақида 102 телефон рақами бўйича хабар қилишларини сўрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан