Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини сезиларли қисқартирмоқчи
3.01.2019 16:33,  
2

АҚШ Афғонистонда ҳарбийлар иштирокини икки марта қисқартиришни режалаштирмоқда. Лекин мамлакатда "Толибон" ва "ИШИД" террористик уюшмасига қарши рейдлар ўтказадиган махсус қўшинлар зарба бериш гуруҳлари қолдирилади, деб хабар қилмоқда, Military.com портали.

Портал АҚШ администрацияси режалари билан таниш бўлган манбага таянган ҳолда маълум қилишича, Афғонистондаги НАТО миссияси қўмондони генерал Скотт Миллер яқин 8-12 ой ичида Афғонистондан 7 мингга яқин америка ҳарбий хизматчиларини олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, манба ахборотига кўра, Америка қўшинларининг махсус топшириқларни бажарувчи бўлинмалари зарба бериш гуруҳлари Афғонистонни тарк этмайди.

Ўтган йил декабр ойида Wall Street Journal нашри АҚШ администрацияси Афғонистонда 2001 йилдан буён мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган операцияни ўтказиб келаётган Америка ҳарбийлари контингентни сон жиҳатдан сезиларли қисқартириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. 

Айни вақтда Афғонистонда АҚШнинг 14 мингга яқин ҳарбий хизматчилари мавжуд. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан