Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Владимир Норовга янги лавозимида муваффақият тилади
3.01.2019 21:15,  
3

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 1 январ куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини бажаришга киришган Владимир Норовни қабул қилди.

Республика раҳбари Ўзбекистон вакилининг бундай юқори ва масъулиятли лавозимга тайинланишини тарихий воқеа деб атади. Халқаро ташкилот раҳбарлигига илк бор ўзбекистонлик тайинланди.

Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига юқори баҳо берди, қатор чет эл давлатлари ва халқаро тузилмалар ШҲТ билан шериклик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш билдиришаётганини қайд этди. У шунингдек, ташкилот доирасида улкан ҳали фойдаланилмаган ҳамкорлик потенциали мавжудлигига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон ШҲТ билан хавфсизликни таъминлаш, савдо, иқтисод, инвестиция, траспорт коммуникациялари, туризм, қишлоқ хўжалиги ва минтақалараро ҳамкорлик соҳаларида ғамкорликни ривожлантиришни ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган.

Президент, шунингдек, ШҲТ доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича изчил қадамлар амалга оширилаётганини қўшимча қилган. Масалан, Тошкентда ШҲТ халқ дипломатияси маркази таъсис этилган, Самарқандда "Ипак йўли" халқаро туризм университети ташкил қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев Норовга фаолияти сермаҳсул кечишини ва ШҲТ бош котиби сингари масъулиятли лавозимда омадлар тилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан