Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил учун Давлат дастури муҳокамага қўйилди
4.01.2019 09:57,  
15

"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди. Муҳокамалар 15 январга қадар давом этади. 2019 йилги давлат дастури лойиҳаси муҳокамалар учун эълон қилинди.

2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа инстутлари ваккиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозалар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастурлари ҳам фуқаролар билан маслаҳатлашган, фикр ва таклифларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан