Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил Ўзбекистонда иккита янги вазирлик ташкил этилади
4.01.2019 10:06,  
15

2019 йилда энергетика, жумладан, нефть ва газ соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Davletovuz Telegram-каналида маълум қилинди.

Шунингдек, транспорт, жумладан, ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти соҳасини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи ҳам тузилади.

Транспорт соҳасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдан давлат-ҳокимият вазифаларини транспорт соҳасидаги янги давлат бошқарув органига берилади.

Бу ўзгаришлар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида келтирилган ғоя ва таклифлар ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан