Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жойни 30 кунга ижарага бериш имконияти пайдо бўлди
4.01.2019 10:08,  
55

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб турар-жой эгалари ўз уйларини қисқа муддатли ижара шартномасига асосан 30 кунгача бўлган муҳлатга ижарага бериши мумкин. Бу «Айрим турдаги иншоотларни вақтинчалик яшаш учун бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгилаб қўйилган. Ушбу қарор Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинди, дейилади ЎзА хабарида.

Қарорга асосан, уйини ижарага бермоқчи бўлган шахс emehmon.uz ягона электрон тизимидан рўйхатдан ўтиши зарур. Ижара шартномасини нотариал тасдиқлаш шарт эмас ҳамда уйни ижарага бериш учун солиқ органларида қайддан ўтиш талаб қилинмайди.

Турар-жой биносини 30 кунгача, лекин бир йилда 60 кундан ошмаган муддатга ижарага берувчи мулкдорлар ҳеч қандай қайдномасиз тадбиркорлик субъекти сифатида сайёҳларга жойлашув хизматларини кўрсатишлари мумкин.

Уйини 30 кунгача, аммо йилига 60 кундан ортиқ муддатга ижарага бериш билан шуғулланадиган шахслар эса тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиши ва ижарага тақдим этилаётган турар-жойдан қонунчилик билан белгиланган тартибда жойлашув воситаси сифатида фойдаланиши шарт.

Айни пайтда уйларини ижарага берувчи шахслар туристик йиғим учун ҳам жавобгар ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан