Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Интернетда немис сиёсатчиларининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетди
4.01.2019 14:27,  
7

Хакерлар интернетда юзлаб немис сиёсатчиларининг шахсий маълумотларини эълон қилдилар, деб хабар берди жума куни rbb Inforadio радиостанцияси.

Радиостанция хабарига кўра, Twitter'даги саҳифаларнинг бирида сиёсатчиларнинг мобил телефони рақамлари, манзиллари, шунингдек партиялараро ҳужжатлар чоп этилган. Бундан ташқари, айрим сиёсатчиларнинг паспорт ксерокопиялари, улар оиласи аъзоларига тегишли кредит карталар бўйича маълумотлар ва қариндошлар билан ёзишмалар ҳам омма эътиборига ҳавола қилинган.

Мамлакатнинг "Германия учун альтернатива" партиясидан башқари барча партиялари хужумга учраган.

Айни вақтда киберхужум орқасида ким тургани номаълум. Маълумотлар оммага эълон қилинган аккаунт 16 мингдан зиёд аъзоларга эга. Аккаунт оператори Гамбургда жойлашган деб тахмин қилинаётган интернет-платформага тегишлилиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан