Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта ёғининг нархи либераллаштирилиши мумкин
4.01.2019 14:32,  
154

Ўзбекистон Молия вазирлиги аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган пахта мойи, шунингдек шулха ва чигит шроти нархларини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш бўйича таклифларни илгари сурди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Президент қарори билан ноябрдан буён техник чигит уруғи қайта ишлаш қувватларига эга ҳар қандай маҳаллий корхоналарга биржалар орқали сотилмоқда. Шулха ва шрот биржада эркин сотилмоқда.

Молия вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров 13 декабрь куни Олий Мажлис Сенатидаги чиқишида нима учун пахта чигитини биржа орқали сотиш имкони бўлмагани ҳақида маълумот бериб ўтган эди.

«Биз пахта чигити нархини кескин оширдик ва шулха ва пахта чигити шротини биржада сотиш орқали либераллаштиришни бошладик. Бироқ шулха ва шрот нархига қарасак, улар ўртасидаги маржа жуда катта, яъни заводлар расман биржа орқали сотмоқда, харидор-корхоналар эса бошқа нархда олмоқда. Фарқ 100 фоизгача боради. Биз пахта чигитини биржа орқали сотишни бошладик. тан оламиз. Хато қилдик. Хўжакўрсинга бўлиб чиқди. Масалан, Самарқанддаги чигит ишлаб чиқарувчи завод биржага маҳсулотини қўяди, бироқ бу чигитларни фақат Самарқанддаги ёғ-мой комбинати сотиб ололади. Бошқа ҳеч ким биржа савдоларида қатнаша олмайди, вилоятда эса фақат Каттақўрғонда ёғ-мой комбинати бор. У ҳолда қандай рақобат бўлиши мумкин? Маржа бир одамнинг чўнтагида қолмоқда», — деган эди бош вазир ўринбосари.

Молия вазирлиги раҳбари нима учун пахта мойига акциз солиғи бекор қилинганига ҳам изоҳ бериб ўтди.

«Бугунги кунгача биз пахта мойига акциз солиғи солган эдик. Фермерга қўшимча ҳақ ўрнига акциз солиғи қўлланилди. Ўтган йили президент топшириғи билан акциз ставкасини икки марта туширдик ва сўнгра бекор қилдик. Чунки озиқ-овқат маҳсулотларида акциз солиғи умуман бўлмаслиги керак, бу фақат бизда бор», — деди Жамшид Қўчқоров.

Молия вазири ун нархининг либераллаштирилиши фермерларни қўллаб-қувватлашга қаратилганини айтиб ўтди. «15 сентябрдан ун нархини либераллаштиришнинг биринчи босқичини бошладик. Ушбу санадан бошлаб 1 кг ун нархи 1400 сўм миқдорида белгиланди. Биз дислокация бўйича нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари рўйхатини тузамиз ва уларга унни 1400 сўмдан сотамиз. Аҳолига сотиладиган унга келсак, ун заводларимизга жойларга чиқиш ва унни 1750 сўмдан сотишга рухсат бердик. Нима учун ун нархини оширамиз? Чунки фермерларимизни қўллаб-қувватлашни истаймиз. 2019 йилдан 1 тонна буғдой 1,2 млн сўмдан сотиб олиш белгиланди», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан