Тошкент вилоятида юз берган ёнғинда уй эгаси ёниб кетди

04.01.2019 | Жамият | 2466

2019 йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

«Боғистон» МФЙда яшовчи фуқаро Б.Ш.нинг уйида содир бўлган ёнғинни ўчириш чоғида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди.

Бундан ташқари ёнғин уйнинг 140 квадрат метр майдонида томи, шифти, жиҳозларига зарар етказган.

Ёнғин келиб чиқишининг сабаби аниқланмоқда.