Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир ҳайдовчи бедарак йўқолди
12.08.2018 13:13,  
10

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 11 август куни «Такси фаворит люкс» МЧЖ ходими ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 9 август куни ушбу МЧЖ ҳайдовчиси Юнусобод туманида яшовчи Дадахон Нодиров давлат рақами 01 456 GEA бўлган Nexia русумли автомашинасида ишга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар дерди.

Ҳозирда Д.Нодировни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Фуқаролардан, Д.Нодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлар, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 36 ёшли Иброҳим Умаров бошқарувидаги давлат рақами 10 F 163 LA бўлган “Матиз” русумли автомашинасида  6 август куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. И.Умаровни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Future Road Taxi” МЧЖ ишчиси ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 1 июль куни мазкур корхона ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Дилмурод Воҳидов бошқарувидаги давлат рақами 01 534 TTF бўлган “Нексия” русумли автомашинасида МЧЖ биносидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 13 июль куни фуқаролардан бири ИИБга мурожаат қилиб, 12 июль куни ўғли, 1996 йилда туғилган Сардор Шербоев бошқарувидаги давлат рақами 01 А 459 СВ бўлган “Дамас” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 13 июль куни Авиасозлар даҳасида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 июль куни 20 ёшли ўғли Шахзод Абдуллажонов давлат рақами 01 Р 280 WA бўлган бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан