Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижга чиқиш паспортини қаердан ва қандай олиш мумкинлигини биласизми?
5.01.2019 13:46,  
719

4 январдан Тошкент шаҳрида фуқароларнинг чет элга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди. Вилоятларда бу жараён 7 январдан бошланиши кутилмоқда.

Пойтахтнинг 11 та туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи маълумотларни йиғиш пунктлари ишга туширилди, деб хабар қилади "Замон" дастури. Уларнинг ҳар бирида кунига 180-200 кишининг ҳужжатлари расмийлаштирилиши кўзда тутилган. 

Чет элга чиқиш паспортини олиш учун фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ўзгармаган. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг биометрик паспорт 10 кун ичида тайёр бўлади.

Келгусида ҳужжатларни онлайн навбат орқали қабул қилиш тизимини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти тўқ қизил рангда бўлиб, у 48 бетдан иборат. 

Чет элга чиқиш паспортлари 10 йил муддатга берилади. Тўланиши керак бўлган давлат божи — энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида (243 276 сўм), вояга етмаганлар учун эса энг кам иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида (162 184 сўм) этиб белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан