Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уй-жой коммунал соҳасида бошқариш бўйича янги тажриба Юнусобод туманидан бошланади
5.01.2019 21:03,  
63

Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Қарорда белгиланишича 2019 йилда Юнусобод туманидаги кўп квартирали уй-жой фондини профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба ўтказилади.

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш учун бошқарув компаниялари туман ҳокимлиги томонидан танлов асосида танлаб олинади.

Бошқарув компанияси фаолиятини ҳисобдорлик ва ошкоралик асосида олиб боради ҳамда мулкдорларга ҳар чоракда ҳисобот беради, шунингдек, умумий мулкни сақлаш учун тўланмаган мажбурий бадалларни ундириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, қарор билан Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг Йўл харитаси тасдиқланди.

Йўл харитаси доирасида хорижий тажриба асосида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади, квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади.

Қарор билан Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

2020 йил 1 январгача тажрибани Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам қўллаш чоралари кўрилади.

Бошқарув компанияларининг уй-жой фондини сақлашдан олган даромадлари қўшилган қиймат солиғидан ва фойда солиғидан, шунингдек четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материаллар ва ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан