Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2018 йилда 1561 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган
6.01.2019 18:13,  
2

Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Буларнинг аксариятини — 580 нафар хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, 257 нафари — таълим соҳаси, 83 нафари — соғлиқни сақлаш тизими, қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил қилади.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 39 нафари республика, қолганлари вилоят туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Жиноий жавобгарликка тортилган бу ходимларнинг 821 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 138 нафари пора олиш ва бериш, қолганлари эса бошқа мансабдорлик жиноятлари учун жавобгар бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан