Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага айрим вилоятларда қор ва ёмғир ёғади
6.01.2019 20:47,  
16

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, 7 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +10...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +4...+9 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +10...+15 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.

Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...-2, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади. -5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан