Андижон вилоят ҳокими ўринбосари вафот этди

07.01.2019 | Ўзбекистон | 3070

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 6 январь куни 49 ёшида оламдан ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар беришича, ўлим ҳолати миокард инфаркти натижасида юз берган.

1971 йилда туғилган Саломбек Пўлатович Ҳабибуллаев 1992 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1994−2012 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги турли лавозимларда ишлаган, 2001−2012 Ўзбек-япон маркази директори лавозимида ўриндошлик, 2012−2018 йилларда эса доимий фаолият юритган. Андижон вилояти ҳоким ўринбосари лавозимига 2018 йилнинг 26 январь санасида тайинланган эди.