Давлат солиқ қўмитаси ходимлар иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия этди

07.01.2019 | Иқтисод | 3274

Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга ходимлар иш ҳақи миқдорини оширишни тавсия қилди. 

Қўмитанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилишича, Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 7 бандига мувофиқ 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилади.