Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

07.01.2019 | Иқтисод | 3285

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил 8 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Доллар курси бу ҳафтада бироз ошди (+0.82) ва 8337.07 сўм этиб белгиланди.

Евро курси бу ҳафта арзонлаб, (-34.92), 9498.42 сўмни ташкил этди.

Россия рубли +3.51 сўмга қимматлаб, 123.36 сўмга тенглашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.