Кўчмас мулк сотиб олган хорижликларга Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилади

07.01.2019 | Ўзбекистон | 2478

Ўзбекистонда 109 давлат, жумладан, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон фуқароларига уй сотиб олиш ва доимий яшаш ҳуқуқи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган туризмни жадал ривожлантиришга оид фармонда белгиланишича, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг долларлик, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 200 минг долларлик, Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятларда 100 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олган хорижликларга Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилади.

Фуқаролари Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига Туркманистон, Саудия Арабистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон каби давлатлар киритилмаган.