Янги йил байрами кунларида Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошди

07.01.2019 | Ўзбекистон | 2328

 2018 - 2019 йил Янги йил байрами кунларида Самарқандда сайёҳлар сони 2 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Давлат Туризм қўмитаси.  

Хусусан, 2018-йилнинг 23 декабрдан 28 декабригача 856 нафар хорижлик сайёҳ вилоятдаги меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтган бўлса, 2018-йилнинг 29 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар бўлган даврда 1 606 нафар чет эллик сайёҳ рўйхатга олинган, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек, сайёҳларнинг аксарияти: Россия - 588 нафар, Афғонистон – 198 ва Япония – 166 нафар мамлакатларидан ташриф буюргани ҳам айтиб ўтилган.

Маълумот учун, 2017 йил 29 декабрдан 2018-йил 3 январгача Самарқандда 790 нафар хорижлик саёҳлар ташриф буюргани қайд этилган эди.

Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарига кўра, Самарқандга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони ошишига сабаб - дам олиш кунларининг узайтирилиши, авиа ва темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилиниши бўлган.