2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

08.01.2019 | Технологиялар | 2730

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

– Вазирлик томонидан телекоммуникация хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 2019-2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда келишиш жараёнида.

Дастурга асосан:

– 120 000 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиши;

– 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станциялари қурилиши;

– кенг полосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтирилиши;

– маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурилиши;

– ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш;

– симсиз маълумот узатиш – Wi-Fi тармоқларини кенг жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.