Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қолиб кетган икки нафар чет эл фуқаролари юзасидан расмий маълумот берилди
8.01.2019 13:00,  
9

Ўзбекистоннинг айрим электрон ОАВларида чет эл фуқаролари Людовики Бартоли ва Филип Эрфюртанинг электрон визаларни нотўғри расмийлаштирилганлиги сабаб Тошкентдан учиб кетишда муаммолар юзага келганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, юқорида номлари тилга олинган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатлари улар томонидан қолдирилган онлайн аризалар асосида расмийлаштирилган. 2018 йилнинг июлидан «э-виса» электрон визаларни расмийлаштириш жараёни электрон тизимга ариза берувчи томонидан қолдирилган анкета маълумотлари асосида шакллантирилади.

Тизим шундай тузилганки, унга учинчи шахслар, хусусан консуллик ходимларининг аралашувига йўл қўйилмайди. Яъни тизим фақат ариза қолдирувчининг киритган маълумотларни, хусусан Ўзбекистонда бўлиш муддатини қабул қилади.

Он-лайн ариза қолдирганидан уч кун ўтгач Л.Бартоли ижобий жавоб олган ва жавобда унинг Ўзбекистон ҳудудини тарк этиши лозим бўлган сана 4 январь 2019 йил кўрсатилган. Хабарда виза муддатини узайтириш истаги туғилганда эса ИИВ хорижга чиқиш ва кириш бўлимларига мурожаат қилиш кераклиги (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ) кўрсатилган. Бир кундан кейин унинг турмуш ўртоғи Ф.Эрфюрт ҳам (аризани бир кун кейин қолдирган) Ўзбекистонни тарк этиш муддати 5 январь 2019 йил кўрсатилган ижобий жавобни олган.

Умумқабул қилинган меъёрларга кўра, ҳар қандай мамлакатга ташриф буюрган сайёҳ ушбу мамлакатда бўлиш муддатини мустақил равишда назорат қилиши лозим. Виза режимини бузганлик эса ҳар қандай мамлакатда маъмурий, ҳатто жиноий оқибатларни келтириб чиқаради.

Асоссиз айбловларга жавобан консуллик-ҳуқуқий департаменти Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан маслаҳатлашув ўтказди ҳамда юқорида номлари келтирилган фуқаролар Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида келганини аниқлади. 30 миллион АҚШ доллар ҳажмидаги инвестиция ҳақида ҳеч қандай гап сўз бўлмаган.

8 январь куни Юнусобод тумани маъмурий судининг мажлиси бўлиб ўтади, унинг қароридан сўнг ушбу фуқаролар Ўзбекистон ҳудудини тарк этиши мумкин.

Шу билан бирга ТИВ ОАВ вакилларидан этикага риоя қилишни ҳамда мақола чоп этишдан олдин қонунчиликни ва турли томонларнинг фикрларига асосланишни сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан