Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пластик картангиздан солиқчилар қарзингизни ечиб олмайдиган бўлди
8.01.2019 14:21,  
79

Солиқ органларининг солиқ бўйича қарзларни пластик картадан сўзсиз ундириш ҳуқуқи бекор қилинди. Энди пластик картангиздан солиқчилар пул ечиб ололмайди.

Маълумки, давлат раҳбарининг 2018 йилнинг 26 июндаги қарори билан Давлат солиқ хизимати органларига юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи — жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган эди. Аммо орадан нақ беш ой ўтиб — президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги қарори билан мазкур норма бекор қилинди. (34-илова) 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида эса Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди.

Биз мазкур амалиётнинг банк тизими учун салбий оқибатлари ҳақида айюҳаннос солган эдик. Сал ўтмай Марказий банк ҳам ўз хавотирларини очиқчасига маълум қилган эди, деб ёзади телеграмдаги давлетов.уз канали.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан