Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун чумолилар шира (ўсимлик бити) боқишади
8.01.2019 18:04,  
293

Шира дунёга келибоқ, ўзининг ўткир икки хартуми билан ўсимлик банди ёки баргини тешиб, ўсимлик сувини сўришни бошлайди. Ортиқчасини эса қорнининг орқа тарафидаги тешикчалардан чиқариб ташлайди. Чиқарилган суюқлик - "чумоли сути" томчи кўринишида қиём қанд моддасига бой бўлади. Чумолиларнинг асосий озуқаси ҳисобланади. Айрим ширанинг турлари бир минут ичида бир томчигача қиём "ишлаб чиқаришиганлиги" учун, бир суткада ўртача 25 мг етиши мумкин. Озуқани йиғиш учун чумоли уясидаги чумолиларнинг 15-20 фоиз машғул бўлади.

Чумолилар билан яшайдиган ширалар ўзаро аҳилликда "яшайдилар", ширалар тўғридан-тўғри чумолиларнинг оғзига ишлаб чиқарган қиёмини "қўйиб қўйишади", ўз навбатида чумолилар шираларнинг қоринчаларини мўйловчалари билан уқалаб қўйишади. Ёз давомида чумолилар 5 литргача қиём йиғадилар. Агарда ширалар кўпайиши натижасида жой етарли бўлмай қолган тақдирда, чумолилар уларни янги жойларга кўчиришади. Айрим чумолилар ўзларининг "қўй-қўзиларига" жой ҳам тайёрлаб беришади. Жойларни эса қўриқчи чумолилар қўриқлашади. Бу билан ширалар бошқа ҳашоротлардан ва об-ҳавонинг ножўя таъсиридан ҳимоялайди. Душман ҳужум қилиб қолган тақдирда чўпон чумолилар шираларни ҳавфсиз жойларга яширишади. Чумолилар ширани кўпайтириш ишларини ҳам ўз зиммаларига олишган: тухумларини парваришлайди, янги тухумдан чиққан шираларни озиқланиши учун керакли шароитни яратиб беришади.

Телеграм каналидан олинди 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан