Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қирғизистонлик сохта ИИВ ходими ҳибсга олинди
9.01.2019 11:47,  
6

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига катта миқдорда пора талаб қилган сохта ИИВ ходимини ҳибсга олди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ички ишлар органларига Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 29 ёшли Умида Х. мурожаат қилиб, унга ички ишлар органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 2 000 доллар сўраётган “Юсуп” исмли шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраган.

Хабарда келтирилишича, фуқародан пора талаб қилган шахс – 26 ёшли Қирғизистон Республикасидан келган, фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Юсупжан Р. эканлиги аниқланган.

Олиб борилган тадбирлар натижасида фирибгар ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида келишилган маблағнинг бир қисми сифатида 1 300 долларни олаётган вақтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бошқармасига йўналтирилди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми (“Фирибгарлик”) ва 211 моддаси 1 қисми (“Пора бериш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан