Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимидан озод қилинди
9.01.2019 13:26,  
824

Солиқ қарзларини пластик карточкалардан сўзсиз ечиб олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилган мулозим лавозимидан озод қилинди, деб хабар қилмоқда gov.uz сайти.  

“Лойиҳа ишлаб чиқилишида йўл қўйган камчиликлар ва масъулиятсизлиги учун Давлат солиқ қўмитасининг масъул бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин миқдори ЭКИҲнинг 2 бараваридан кўп бўлмаган  солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ундириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклиф қилинган эди.

Янги қонун лойиҳаси ижтимоий тармоқлар ва кенг жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўпчиллик унга қарши фикр билдирган эди. Ундан ташқари ушбу қонун ҳақида Марказий банк ҳам янги қонун фақат бир муассаса манфаатлари йўлида бутун мамлакат иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деган эди.

Айни дамда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Низом лойиҳаси қайтадан кўриб чиқилмоқда ҳамда унда жисмоний шахсларнинг банк карталаридан маблағларни ундириш фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилиши белгиланади, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан